Рууд Гуллит: "Барселона"нинг тактикаси – бу камикадзе футбол"


Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рууд Гуллит Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида \"Брюгге\" ва \"Барселона\" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг натижасига изоҳ берди. Бельгияда бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.
\"Нега муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин бўлган ўйин режасига қаттиқ амал қилиш керак? \"Барселона\"нинг тактикаси – бу камикадзе футбол\", – дейди собиқ футболчи beIN Sportsга берган интервьюсида.
Учрашув сўнгида майдон эгалари \"Барселона\" дарвозасига тўртинчи голни урди, аммо ҳакамлар бригадаси бу голни бекор қилди. \"Барселона\" ҳозирда 7 очко тўплаган ва турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Жамоа Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ўйинини \"Челси\"га қарши ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













