Аморим октябрь ойи энг яхши мураббийи

Аморим октябрь ойи энг яхши мураббийи
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим Англия Премьер-лигасининг октябрь ойи якунларига кўра энг яхши мураббий деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.

Октябрь ойида Манчестер Юнайтед АПЛ доирасида учта учрашув ўтказиб, Сандерлендни (2:0), Ливерпулни (2:1) ва Брайтонни (4:2) мағлуб этди. Шунингдек, 1-ноябрь куни Ноттингем Форест билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Ўн турдан сўнг, \"қизил иблислар\" АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда ва 17 очко жамғаришга муваффақ бўлган. 8-ноябрь, шанба куни Аморим шогирдлари сафарда Лондоннинг Тоттенҳэм жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Москва вақти билан соат 15:30да бошланиши режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.