А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди


Италия А Серия чемпионатида октябр ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди. Ушбу мукофотга \"Наполи\" жамоаси ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангиcса сазовор бўлди.
Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди. Ўтган ойда Замбо-Ангиcса Италия чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушди.
Камерунлик ярим ҳимоячи \"Интер\" ва \"Лечче\" жамоалари дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди. 10 турдан сўнг, \"Наполи\" Серия А турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Жамоа ҳисобида 22 очко бор. \"Интер\", \"Милан\" ва \"Рома\" клубларида эса 21 очкодан тўпланган.
\"Наполи\" навбатдаги ўйинини 9 ноябр куни сафарда \"Болоня\" жамоасига қарши ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













