"Фиорентина" бош мураббийини ўзгартирди


\"Фиорентина\" клуби расмий веб-сайтида янги бош мураббий тайинлангани ҳақида маълумотни эълон қилди. Энди жамоани 53 ёшли Паоло Ваноли бошқаради.
Ваноли июн ойидан бери ҳеч бир клубда ишламаётган эди. Футболчилар ва мухлислар орасида у \"Спартак\" клубидаги 2021-2022 йиллардаги фаолияти билан эсда қолган.
Яқинда \"Фиорентина\" бош мураббийи Стефано Пиоли билан хайрлашди. Жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлади ва А Серия турнир жадвалининг сўнгги, 20-ўрнида жойлашган.
10 турда \"Фиорентина\" 4 марта дуранг ўйнади ва 6 марта мағлуб бўлди. \"Фиорентина\" ўзининг навбатдаги ўйинини 9 ноябр куни сафарда \"Женоа\" клубига қарши ўтказади.
Қизиғи, \"Женоа\" ҳам яқинда бош мураббийини алмаштирди ва жамоани Даниэле Де Росси бошқаришга киришган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













