Слот Вирцдан нималарни кутаётганини айтди


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц ҳақида фикр билдирди. “Флориан бир нечта позицияда ўйнай олади.
У чап қанотда ҳаракат қилиши мумкин – айнан ўша жойда у Хаби Алонсо қўл остида “Байер”да деярли доим ўйнаган. Бунгача эса у асосан “ўнлик” позициясида ҳаракат қиларди.
Бу ерда муҳим нарса унинг позицияси эмас, балки у энг хавфли зоналарда тўп билан бўлиши. Биз уни жарима майдонига яқинроқ бўлишини истаймиз – марказда ёки бир оз чапга ёки ўнгга силжиб, имконият қадар кўпроқ голли вазиятлар яратиши лозим,” – деди Слот матбуот анжуманида.
“Ливерпул” сафида Флориан Вирц 15 ўйинда майдонга тушиб, жамоадошларига учта голли узатма берган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













