Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасини тарк этди


Октябрь ойи бошида Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийлигига машҳур италиялик мутахассис Фабио Каннаваро тайинланган эди. Собиқ бош мураббий Темур Кападзе эса Фабио Каннаваронинг ёрдамчиси сифатида фаолиятини давом эттиришга қарор қилган эди.
ОАВ хабарларига кўра, Кападзенинг бу лавозимда узоқ муддат қолиши кутиилмаганди. У Каннаварога ўзбек футболига мослашишда ва муҳим жиҳатларни тушунишда ёрдам бериши керак эди.
Бугун, 9 ноябрь куни инсайдерлар Кападзенинг терма жамоани расман тарк этгани ҳақида хабар беришди. Маълум қилинишича, мутахассис жамоани тарк этиб, яқин кунларда хорижий мамлакатлардан бирининг терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













