Ширер Шешкони кескин танқид қилди


Собиқ инглиз футболчиси Алан Ширер \"Манчестер Юнайтед\" ҳужумчиси Бенямин Шешкони \"Тоттенхэм\"га қарши кечган ўйиндаги (2:2) ҳаракати учун танқид қилди. \"Шешко яна муваффақиятсизликка учради.
У майдонга ярим соатдан кўпроқ вақт давомида тушди, лекин ҳеч нарса кўрсата олмади. Унинг ишонч билан боғлиқ муаммолари бор.
Шешко нима қилиш кераклигини билмагандек эди\", - деди Ширер \"Манчестер Ивнинг Ньюс\" нашрига берган интервьюсида. Шешко бу ёзда \"РБ Лейпциг\"дан \"Манчестер Юнайтед\" сафига қўшилган эди.
Словения терма жамоаси ҳужумчиси жамоа сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













