Левандовски «Барселона»да хет-трик қайд этди

Левандовски «Барселона»да хет-трик қайд этди

Левандовски «Барселона»да хет-трик қайд этди
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Сельта»га қарши ўйинда хет-трик муаллифи бўлди. Полшалик футболчи дастлаб танаффусгача икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, сўнгра 73-дақиқада учинчи голини уриб, ҳисобни 4:2 кўринишига олиб келди.

Ушбу хет-трик Левандовски учун бир йил ичидаги биринчи бўлди. Бу натижани у сўнгги марта 2024 йилнинг октябрида қайд этган эди.

Эндигида тажрибали 37 ёшли ҳужумчининг жорий мавсумдаги ҳисобида 12 ўйинда 7 та гол мавжуд. Агар «Барселона» «Сельта» устидан ғалабани сақлаб қолса, у турнир жадвалидаги пешқадам «Реал Мадрид» билан фарқни уч очкога қисқартирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.