Сарри ҳакамликни танқид қилди

Сарри ҳакамликни танқид қилди

Сарри ҳакамликни танқид қилди
Италия А Сериясининг 11-турида Римнинг \"Лацио\" жамоаси сафарда \"Интер\"га имкониятни бой берди. \"Қирғийлар\" бош мураббийи Маурисио Сарри учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

У \"Интер\"нинг ўйинини эътироф этган ҳолда ҳакамликни танқид қилишдан ўзини тийиб қолмади. \"Биз характер ва менталитет бўйича \"Интер\"дан қолишмаймиз.

Жамоам ўсишда давом этмоқда. Ҳакамликка келсак, у ўйиннинг натижасига таъсир қилмаган бўлса-да, \"Интер\"нинг айрим қўполликлари сариқ карточкага лойиқ эди.

Сўнгги вақтларда ҳакамлик сифати сезиларли даражада пасайиб кетмоқда\", - дейди Сарри fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида. Кейинги тур доирасида \"Лацио\" 23-ноябр куни ўз майдонида \"Лечче\" жамоасига қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.