Руни ҳакамларнинг хатосини танқид қилди

Руни ҳакамларнинг хатосини танқид қилди

Руни ҳакамларнинг хатосини танқид қилди
\"Манчестер Юнайтед\"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни бўлиб ўтган \"Манчестер Сити\" ва \"Ливерпуль\" ўртасидаги ўйинда \"Ливерпуль\" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг ҳисобга олинмаган голи ҳақида фикр билдирди.

\"Бу гол ҳисобга олиниши керак эди. Робертсон дарвозабоннинг кўриш майдонини тўсиб қўймади. Доннарумма барчасини яхши кўрди. Менимча, ҳакам нотўғри қарор қабул қилди\", – деди собиқ футболчи Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, учрашув \"Ливерпуль\"нинг 0:3 ҳисобига йирик мағлубияти билан якунланди.

Ҳозирги кунда мерсисайдликлар 18 очко билан Премер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди, Хосеп Гвардиола шогирдлари эса 22 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.