Гроссодан сеҳрли ғалаба...


Италия чемпионатида 11-тур учрашувлари давом этмоқда. \"Сассуоло\" жамоаси сафарда \"Аталанта\"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
\"Неро-верди\" бош мураббийи, Италия терма жамоаси билан 2006 йил жаҳон чемпиони бўлган Фабио Гроссо ушбу муваффақият юзасидан ўз фикрларини билдирди. У натижадан жуда мамнун.
\"Бизга шундай сеҳрли ўйин керак эди. Биз бунга эриша олдик, гарчи айрим жойларда омад ҳам биз томонда бўлди. Бу натижа турнир жадвалидаги ҳолатимиз учун жуда муҳим\", – деди дея Гроссонинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.
Мазкур ғалабадан сўнг \"Сассуоло\" А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринга кўтарилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













