Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин

Ҳужумчи Жошуа Зиркзее қишда "Манчестер Юнайтед" клубини тарк этиши кутилмоқда, чунки у ҳозирда жуда кам ўйин вақтига эга бўлмоқда. Sky Sports ахборотига кўра, "Эвертон" Зиркзее ни ўз сафига қўшиш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Мерсисайд клуби январ ойида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Дастлаб "Эвертон" Габриэл Жезусни ўз жамоасига жалб қилиш ҳақида ўйлаган, аммо "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета жароҳатидан тикланган бразилиялик ҳужумчини сақлаб қолишга қарор қилди.
Шу сабабли, "Эвертон" бошқа номзодлар қаторида Зиркзее га ҳам эътибор қаратмоқда. 24 ёшли Жошуа Зиркзее Transfermarkt портали маълумотига кўра, 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мерсисайд клуби январ ойида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Дастлаб "Эвертон" Габриэл Жезусни ўз жамоасига жалб қилиш ҳақида ўйлаган, аммо "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета жароҳатидан тикланган бразилиялик ҳужумчини сақлаб қолишга қарор қилди.
Шу сабабли, "Эвертон" бошқа номзодлар қаторида Зиркзее га ҳам эътибор қаратмоқда. 24 ёшли Жошуа Зиркзее Transfermarkt портали маълумотига кўра, 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













