"Вулверхэмптон" янги бош мураббийини танлади


Роб Эдвардс расман \"Вулверхэмптон\" клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. 42 ёшли мутахассиснинг тайинланиши ҳақида \"бўрилар\" матбуот хизмати хабар берди.
Эдвардснинг охирги ишлаган клуби \"Мидлсбро\" эди. У бундан аввал уч йил давомида \"Лутон Таун\" жамоасини бошқарган ва жамоани Англия Премьер-лигасига олиб чиққан.
Шунингдек, 2016 ҳамда 2018-2019 йилларда Эдвардс \"Вулверхэмптон\" тизимида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда \"бўрилар\" Англия Премьер-лигасининг асосий аутсайдери ҳисобланади.
Жамоа жорий мавсумда бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган, ҳисобида икки очко, еттита урилган гол ва 25 та ўтказиб юборилган гол бор. 17-ўриндан саккиз очко орқада қолмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













