"Реал" ҳимоячиси: Менинг қиз дўстим йўқ...

"Реал" ҳимоячиси: Менинг қиз дўстим йўқ...

"Реал" ҳимоячиси: Менинг қиз дўстим йўқ...
Мадриднинг \"Реал\" клуби марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. 20 ёшли футболчининг айтишича, у матбуотни ўқимайди.

- \"Реал\" дунёнинг энг катта клуби, шунинг учун атрофда кўплаб гап-сўзлар бўлиши табиий. Мен матбуотни ўқимайман. Оддий ҳаёт кечираман: машғулотларга бораман, уйга қайтаман – ва тамом. Менинг қиз дўстим йўқ. Ижтимоий тармоқларда фақат футбол билан боғлиқ нарсаларни эълон қиламан. Мени энг кўп дам олдирадиган нарса эса PlayStation ўйнашдир\", – деди Хёйсен Radio Marca билан суҳбатда.

Дин Хёйсен \"Реал\" сафида ёз фаслидан буён ўйнайди. Мадрид жамоаси сафида қатнашган 18 учрашувда у битта голли узатма амалга оширган.

\"Реал\" айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўринда бораётган \"Барселона\"ни уч очкога ортда қолдирган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.