Фабио Капелло Милан дербисини таҳлил қилди

Фабио Капелло Милан дербисини таҳлил қилди

Фабио Капелло Милан дербисини таҳлил қилди
Келаси ҳафтанинг охирида, миллий жамоалар ўйинлари тугагач, Италия яна бир Милан дербиси муҳитига шўнғийди. А Сериясида биринчи ўринни эгаллаб турган \"Интер\" учинчи ўринда бораётган \"Милан\" билан тўқнаш келади.

\"Россонерилар\"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. \"Пулисични кўряпман, у жамоа линияни боғлаб туради.

\"Интер\" қанотлардан ҳужум қилади, \"Милан\" эса кўпроқ марказ орқали ўйнайди. Ҳимояда \"Милан\" зонал услубда ўйнаса, \"Интер\" шахсий прессингга кўпроқ эътибор қаратади\", - деди Капелло pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Капелло 90-йилларда \"Милан\"ни бошқарган. Шунингдек, у Россия терма жамоаси мураббийи сифатида ҳам фаолият юритган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.