Трент: Хаби Алонсо мени чалғитди

Трент: Хаби Алонсо мени чалғитди

Трент: Хаби Алонсо мени чалғитди
Мадриднинг \"Реал\" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд жамоада ўз ҳолатидан норози. Англиялик футболчи Испанияга кўчиб ўтган илк мавсумида асосий таркибда камдан-кам майдонга туширилаётгани сабабли хавотирда.

El Nacional нашрининг хабарига кўра, футболчи бош мураббий Хаби Алонсони уни биринчи учрашувда \"доимий равишда асосий таркибда бўласиз\" деб ваъда бериб, чалғитганликда айбламоқда. \"Реал\" Александр-Арнолдни ўтган йилнинг ёзида \"Ливерпул\"дан 10 миллион еврога сотиб олган эди.

Шундан бери футболчи барча мусобақаларда мадридликлар сафида 12 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатма амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.