Нидерландия терма жамоасида яна бир йўқотиш

Нидерландия терма жамоасида яна бир йўқотиш
Нидерландия терма жамоаси ва Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфрис жамоага чақирув олганидан кейин сафдан чиққан учинчи футболчига айланди. Бу ҳақда vi.nl хабар берди.

Футболчининг жамоа ўйинларида иштирок этиши аввалроқ кичик жароҳати сабаб шубҳа остида эди, энди эса Дюмфрис жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлди. Жамоа бош мураббийи Роналд Куманнинг сўзларига кўра, жароҳатланган ўйинчи ўрнига "РБ Лейпциг" клуби вакили Лютшарел Гертройда майдонга тушади.

Нидерландия 14-ноябр куни сафарда Польша терма жамоасига қарши ўйнайди. Жамоа 16 очко билан биринчи ўринда бормоқда, Польша эса 13 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.