"Ньюкасл" "Манчестер Сити" дарвозабонини сотиб олмоқчи


\"Манчестер Сити\" дарвозабони Жеймс Траффорд Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби – \"Ньюкасл\" нишонига тушди. 23 ёшли футболчи Жанлуижи Доннарумма жамоага келганидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.
Траффорд захира дарвозабони бўлишдан норози эканини билдирган ва матбуотда унинг \"Манчестер Сити\"дан кетиши ҳақида гап-сўзлар кучайган. TEAMtalk хабарича, дарвозабонни \"Ньюкасл\" сотиб олишни режалаштирмоқда ва бу келишув қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
\"Қарғалар\" Траффордни ўтган ёзда, у ҳали \"Бёрнли\" сафида ўйнаётганида, ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган, бироқ футболчи ўзининг \"Манчестер Сити\" таркибига қайтишни танлаган эди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион евро.













