Адриен Рабио майдонга қайтмоқда

Адриен Рабио майдонга қайтмоқда

Адриен Рабио майдонга қайтмоқда
Франсиялик ярим ҳимоячи Адриен Рабио 16-октябр куни жароҳат олган эди. Орадан бир ой ўтиб, у жорий ҳафта охирида, \"Милан\" ва \"Интер\" ўртасидаги ўйинда майдонга қайтиши кутилмоқда.

Аммо, унинг асосий таркибда тушиши эҳтимолдан йироқ. Кутилишича, Рабионинг ўйинга қайтиши босқичма-босқич амалга оширилади.

Шу билан бирга, \"Милан\"нинг жароҳат олган бошқа ўйинчилари - Фикайо Томори ва Сантьяго Хименес ҳам \"Интер\"га қарши ўйинга етиб келиши мумкин, лекин бу борада ҳали аниқ маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, \"Интер\" ва \"Милан\" ўртасидаги баҳс 23-ноябр куни бўлиб ўтади.

Айни пайтда Кристиан Киву бошчилигидаги \"Интер\" турнир жадвалида биринчи ўринда, \"россонери\" эса учинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.