Ювентус Влаховични сотишга тайёр

Ювентус Влаховични сотишга тайёр

Ювентус Влаховични сотишга тайёр
Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович ҳали ҳам \"Ювентус\" билан шартномасини узайтирмади. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Маʼlumotларга кўра, \"Ювентус\" Влаховични қишки трансфер ойнасида сотишга тайёр. Бироқ, ҳужумчининг йилига 12 миллион евро маош олиши бўлажак трансферга тўсиқ бўлиши мумкин.

25 ёшли футболчига \"Барселона\", \"Бавария\", \"Манчестер Юнайтед\", \"Тоттенхэм\", Мадриднинг \"Атлетико\"си, \"Милан\" ва \"Фенербахче\" каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда Влахович барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.