Алан Ширер Шешко ўйинини баҳолади

Алан Ширер Шешко ўйинини баҳолади
Собиқ "Ньюкасл" ҳужумчиси Алан Ширер словениялик форвард Беньямин Шешконинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишини изоҳлади. "Шешко яхшироқ ўйнаши керак.

Унинг учун "МЮ" қарийб 70 миллион евро тўлади. Бу сумма ҳозирги трансфер бозорида ҳам жиддий маблағ ҳисобланади.

У яхши футболчи, лекин мен унинг ажойиб натижалар кўрсатишига ишонмайман. Трансфер суммасини ҳисобга олганда, у кўпроқ гол уриши керак", - дейди инглиз футболи афсонаси Ширер "Betfair"га берган интервьюсида.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида 22 ёшли ҳужумчи 11 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.