Хаверц қачон майдонга қайтади?

Хаверц қачон майдонга қайтади?
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Арсенал" ҳужумчиси Кай Хаверцнинг соғлиги ҳақида маълумот берди. "Кайда кичик жароҳат қайталанди, лекин умуман олганда, у ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Кутилишича, у йил охиригача сафга қайтади", — дейди Нагельсманн журналист Фабричио Романо орқали. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи Англия Премер-лигасида фақат битта ўйинда қатнашган ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмаган.

Шу билан бирга, Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли якунлади. Нагельсманн шогирдлари 15 очко тўплаб, "А" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва йирик турнир йўлланмасини қўлга киритди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.