18 ёшли Эстевао 4 ўйинда 4 гол урди

18 ёшли Эстевао 4 ўйинда 4 гол урди
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эстевао Виллиан Бразилия терма жамоаси сафида фаолиятини муваффақиятли давом эттирмоқда. 18 ёшли футболчи бу сафар Тунисга қарши ўртоқлик учрашувида гол уришга муваффақ бўлди.

У ўйиннинг 44-дақиқасида пенальтидан гол киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Бу Эстеваонинг сўнгги тўртта ўйиндаги тўртинчи голи бўлди.

Аввалроқ у Жанубий Корея ва Сенегал дарвозасига ҳам гол урган эди. Эстевао Виллиан жорий йилнинг ёзида "Палмейрас" клубидан "Челси"га ўтган эди.

У Бразилия терма жамоаси сафида ўтган йилнинг сентябр ойидаги дебютидан буён 11 ўйинда 5 та гол уришга эришди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.