"Астон Вилла" футболчисининг собиқ севгилиси талон-тарож қилинди

"Астон Вилла" футболчисининг собиқ севгилиси талон-тарож қилинди

"Астон Вилла" футболчисининг собиқ севгилиси талон-тарож қилинди
\"Астон Вилла\" футболчиси Дуглас Луиснинг собиқ севгилиси ва аввалги \"Ювентус\" футболчиси Алиша Леманн талон-тарож қурбони бўлди. Ҳодиса Италиядаги Молтразио шаҳрида, Комо кўли яқинида жойлашган аёллар футбол жамоаси аъзоси сифатида у яшаб турган ҳудудда содир бўлган.

Ҳозирча воқеа тафсилотлари ошкор қилинмаган, лекин йил бошида Алишанинг яшаш жойига ўғрилар киргани ҳақида хабар қилинган эди. Ўшанда у Дуглас Луис билан бирга яшаган (ҳозир улар ажрашган).

Қизиқарли жиҳати шундаки, Леманн ўғриларга ҳазиломуз мурожаат қилиб, кейинги сафар улар пойабзалларини ювиб киришларини сўраган. Чунки унинг сўзларига кўра, уйида кир-чир изларни кўриш унга жуда ёқимсиз.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.