Педри Челси билан ўйинга қайтади

Педри Челси билан ўйинга қайтади
Барселонанинг марказий ярим ҳимоячиси Педри жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. 22 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар"нинг олдинги учта учрашувини ўтказиб юборган, шунингдек, ноябр ойида ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун Испания миллий жамоасига чақирилмаган эди.

RAC1 хабарига кўра, Педри 22-ноябр куни Атлетик Бильбао билан бўладиган Ла Лига учрашувида иштирок этмайди. Аммо 25-ноябр куни Челси билан бўладиган Чемпионлар Лигаси ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда.

Катта эҳтимол билан, у Лондонда заҳирадан майдонга тушади ёки умуман ўйинда иштирок этмайди. Педрининг асосий мақсади 2-декабрда бўладиган Атлетико Мадридга қарши ўйинга тўлиқ тикланиб, оптимал спорт формасини қайтаришдир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.