Таре: Модричнинг 10 ёшли бола каби қувониши – дунёдаги энг гўзал нарса...

Таре: Модричнинг 10 ёшли бола каби қувониши – дунёдаги энг гўзал нарса...

Таре: Модричнинг 10 ёшли бола каби қувониши – дунёдаги энг гўзал нарса...
Италиянинг \"Милан\" клуби спорт директори Игли Таре Хорватия футболчиси Лука Модричнинг ҳис-туйғулари ҳақида фикр билдирди. Модрич бу ёзда Мадриднинг \"Реал\" клубидан \"россонерилар\" сафига ўтган эди.

\"Модрич – ўзига хос футболчи. 40 ёшида ҳаётдаги барча ютуқларга эришган бу инсоннинг \"Милан\" ғалабаларидан кейин кийиниш хонасида 10 ёшли бола каби қувонишини кўриш – дунёдаги энг ёқимли манзара\", – деди Таре pianetamilan.it нашрига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич шу ёздан бери Италия клуби шарафини ҳимоя қилмоқда, ундан аввал эса у узоқ йиллар давомида Мадриднинг \"Реал\" клубида ўйнаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.