Зиркзее учун 9 клуб курашмоқда

Нидерландиялик ҳужумчи Джошуа Зиркзее "Манчестер Юнайтед" клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, "қизил иблислар" 24 ёшли Зиркзее учун 30-35 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчи учун "Рома", "Милан", "Наполи", "Севилья", "Вест Хэм", "Эвертон", "РБ Лейпциг", "Монако" ва "Спортинг" клублари кураш олиб бормоқда.
Айтишларича, Зиркзее 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин кўпроқ ўйин амалиёти олишни истамоқда. Ҳозирги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда атиги бешта ўйинда қатнашган ва самарали ҳаракатлар қайд этмаган.
Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилгача амал қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Манба маълумотларига кўра, "қизил иблислар" 24 ёшли Зиркзее учун 30-35 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчи учун "Рома", "Милан", "Наполи", "Севилья", "Вест Хэм", "Эвертон", "РБ Лейпциг", "Монако" ва "Спортинг" клублари кураш олиб бормоқда.
Айтишларича, Зиркзее 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин кўпроқ ўйин амалиёти олишни истамоқда. Ҳозирги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда атиги бешта ўйинда қатнашган ва самарали ҳаракатлар қайд этмаган.
Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилгача амал қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













