Букаё Сака "Арсенал" билан шартномани узайтиради


\"Арсенал\" клуби футболчиси Букаё Сака Лондонда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Фабриз Хокинс хабар берди.
Манбаларига кўра, томонлар ҳамкорликни 2030-йилгача давом эттириш борасида келишувга эришган. Айтилишича, Сака барча зарур ҳужжатларни \"Арсенал\" ҳимоячиси Уильям Салиба билан янги битим имзолангандан сўнг расмийлаштиради.
Букаё Сака — \"Арсенал\" академияси тарбияланувчиси. Ҳозирги мавсумда 24 ёшли инглиз футболчиси барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 14 учрашувда қатнашиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Нуфузли Трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













