Эвертон рекорд трансферга тайёрланмоқда

Эвертон рекорд трансферга тайёрланмоқда
Англия Премьер лигасининг барча клублари, турнир жадвалидаги ўрнидан қатъи назар, молиявий қудратга эга. Ҳозирда 13-ўринда бораётган "Эвертон" жамоаси ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай учун трансфер бозорида кураш олиб боришга тайёр.

Transfer News Live манбасининг Fichajesга таяниб хабар беришича, "Эвертон" Мактоминай учун 2026-йилда 62 миллион фунт стерлинг (тахминан 70 миллион евро) тўлашни режалаштирган. Агар бу трансфер амалга ошса, "Эвертон"нинг тарихидаги энг йирик харид бўлади.

28 ёшли Скотт Мактоминай ҳозирда "Наполи" шарафини ҳимоя қилмоқда. У аввалроқ Англияда "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаган ва ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.