Интер Чалханоғлу бўйича қарор қабул қилди

Интер Чалханоғлу бўйича қарор қабул қилди
Миланнинг "Интер" клуби яримҳимоячиси Ҳакан Чалханоғлу қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. 31 ёшли футболчининг январ ойида кетиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Интер" устози Кристиан Киву учун Чалханоғлу жамоа учун жуда муҳим ўйинчи ҳисобланади. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "Интер" раҳбарияти келгуси икки-уч ой ичида туркиялик футболчи билан келажакдаги режаларини муҳокама қилишни бошлайди.

Бу музокаралар янги шартнома имзолаш ёки ёзда жамоа билан хайрлашиш масалаларини ўз ичига олиши мумкин. Ҳозирги вақтда Ҳакан Чалханоғлунинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Трансфермаркт портали футболчининг нархини 25 миллион евро деб баҳолаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.