Уругвай терма жамоаси мураббийсиз қолиши мумкин

Уругвай терма жамоаси мураббийсиз қолиши мумкин
70 ёшли аргентиналик мураббий Марсело Бьелса яқин вақт ичида Уругвай терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Pasesuruguay нашри хабар берди.

Журналистларнинг маълумотига кўра, терма жамоа устози Уругвай футбол ассоциацияси билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокаралар ўтказган. Аммо ассоциация мураббий билан ҳамкорликни давом эттиришга ишонч билдирмаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 28 очко тўплаб, тўртинчи ўринни қўлга киритди ва мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олди. Мазкур нуфузли мусобақа 2026-йилнинг ёзида Шимолий Америкада бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.