Улихонесс Гарри Кейн ҳақида фикр билдирди

Улихонесс Гарри Кейн ҳақида фикр билдирди
Бавария клубининг фахрий президенти ва Германия футбол афсонаси Ули Хёнесс мюнхенликлар ҳужумчиси Гарри Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. "Менга у ҳақиқатдан ҳам ёқадиган жиҳати шундаки, дастлаб у жарима майдонида тўпни кутадиган оддий ҳужумчи эди.

Аммо бугунги кунда у ҳужумларни якунлай оладиган плеймейкерга, майдондаги бошқа ўйинчиларни руҳлантирадиган характерли футболчига айланди", — дейди Хёнесс Kicker нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Кейн "Бавария" таркибида ўтган мавсумдан буён ўйнаб келмоқда.

Жорий мавсумда у барча расмий мусобақаларда 23 та гол уришга муваффақ бўлган. Шулардан 13 таси Бундеслиганинг 10 ўйинида, яна 5 та гол Чемпионлар Лигаси доирасида, 4 та гол Германия Кубогида ва 1 та гол Суперкубокда киритилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.