Давыдович: Оила пулдан муҳимроқ

Давыдович: Оила пулдан муҳимроқ

Давыдович: Оила пулдан муҳимроқ
Польшалик ҳимоячи, Италия А Сериясида тажрибага эга Павел Давыдович, бир вақтлар \"узун евро\" илинжида Саудия Арабистонига кўчиб ўтган эди. Бироқ, атиги уч ҳафта ўтгач, у ўзини бегона ҳис қилган \"Ал-Ҳазм\" клубини тарк этиб, ватанига қайтди.

Tuttomercatoweb нашрига берган интервьюсида у бу қарорининг сабабларини очиқлади. \"Оила мен учун пулдан кўра муҳимроқ.

Рафиқам ҳомиладор эди, бундан ташқари, бизнинг ёш фарзандимиз ҳам бор эди. Бундай шароитда Саудия Арабистонида қолиш жуда қийин бўлди.

У ерда ҳаёт менга ёқмади, деярли ҳеч ким инглиз тилида гаплашмасди. Аёлларнинг эркаксиз кўчага чиқиши ман этилгани ҳам менга ғалати туюлди\", - деди Давыдович.

У бунга қадар Италияда саккиз йил фаолият олиб борган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.