Дембеле майдонга қайтмоқда

Дембеле майдонга қайтмоқда

Дембеле майдонга қайтмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле яқин кунларда сафга қайтиши кутилмоқда. Франсуз футболчиси жорий ой бошида \"Бавария\"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Шу сабабли у \"Лион\"га қарши учрашув ва Франция терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборди. Журналист Фабрис Хокинснинг маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи 26-ноябрь куни \"Тоттенхем\"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида майдонга тушиши мумкин.

Бундан ташқари, у 25-ноябрь куни Лига 1 доирасида \"Гавр\"га қарши учрашувда ҳам қатнашиши эҳтимоли мавжуд. Бироқ ПСЖ мураббийати футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти ва якуний қарор жума куни қабул қилинади.

Усмон Дембеле жорий мавсумда ПСЖ сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.