Матерацци: Осон рақиблар бўлмайди

Матерацци: Осон рақиблар бўлмайди
Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци Европа минтақасидан Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф қуръа натижаларига изоҳ берди. Италия терма жамоаси дастлаб Шимолий Ирландия билан тўқнаш келади.

Матерацци фикрича, осон рақиблар йўқ. "Осон ўйинлар ҳам, осон рақиблар ҳам йўқ.

Аммо бу бизнинг сўнгги имкониятимиз, биз аллақачон икки марта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбордик. Огир синовга тайёрланишимиз ва жиддий руҳда ўйнашимиз керак", - деди Матерацци fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионати ғолиби унвонини тўрт марта қўлга киритган, сўнгги марта бу 2006-йилда содир бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.