Гвардиола бу авлод юлдузини эълон қилди


Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Норвегия терма жамоаси ва \"шаҳарликлар\" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида ўз фикрларини билдирди. \"Холанд – бу авлоднинг асосий истеъдоди.
Унда уни ноёб футболчига айлантирадиган барча фазилатлар мужассам. Бундай футболчилар бир неча авлодда бир марта пайдо бўлади\", – деди Гвардиоланинг сўзларини Marca нашри келтиради.
Жорий мавсумда скандинавиялик ҳужумчи Англия клуби сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол уришга муваффақ бўлган. \"Манчестер Сити\"нинг навбатдаги ўйини 22-ноябр куни сафарда \"Ньюкасл\"га қарши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













