Челси футболчилари А Сериясига йўл олиши мумкин

Челси футболчилари А Сериясига йўл олиши мумкин

Челси футболчилари А Сериясига йўл олиши мумкин
Лондоннинг \"Челси\" клуби қишки трансфер ойнасида икки ҳимоячи билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 19 ёшли ҳимоячи Жош Ачимпонг Флоренциянинг \"Фиорентина\" клуби қизиқиш доирасига тушган. \"Фиорентина\" раҳбарияти ёш футболчини мавсум охиригача ижарага олиб, кейинчалик тўлиқ харид қилиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи.

Бундан ташқари, \"Фиорентина\" жамоаси \"Челси\" сафида ўйин амалиётидан етарлича фойдалана олмаётган Аксел Дисасига ҳам қизиқаяётганлиги айтилмоқда. Англия чемпионатининг 11-туридан сўнг \"Челси\" 20 очко тўплаб, мусобақа жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.