О’Нил: Италия билан ўйин тарихий бўлади

О’Нил: Италия билан ўйин тарихий бўлади

О’Нил: Италия билан ўйин тарихий бўлади
Шимолий Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Майкл О\'Нил ЖЧ плей-офф ўйинлари қуръаси натижалари бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг шогирдлари 2026-йил март ойида сафарда Италия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

\"Ог\'ир рақиб. Биз шундай бўлишини кутган эдик ва бунга тайёр туришимиз керак.

Италия — жуда кучли рақиб, аммо биз шундай натижага эришишимиз мумкинлигига ишонишимиз лозим. Агар буни уддаласак, бу бизнинг тарихимиздаги энг йирик ютуқлардан бири бўлади.

Жамоамиз ёш, лекин биз бунга эришамиз, деб ишонамиз\", — деди мураббий RTE нашрига берган интервьюсида. Шимолий Ирландия терма жамоаси саралаш босқичида Словакия ва Германиядан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Улар Миллатлар Лигаси натижалари туфайли плей-офф ўйинларига йўл олишди. Италия ва Шимолий Ирландия жуфтлиги ғолиби финалда Уэльс ва Босния ва Герцеговина жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.