Англиянинг уч гранди Семеньони нишонга олди

Англиянинг уч гранди Семеньони нишонга олди
Борнмут жамоаси қишда вингер Антуан Семеньони сақлаб қолиши қийин бўлади. Ганадан бўлган футболчи ҳозирда ўзининг ажойиб ўйини билан трансфер бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Нуфузли журналист Девид Орнштейннинг хабарига кўра, ҳозирда 25 ёшли "олча" юлдузи учун "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Тоттенҳем" жамоалари ўртасида кураш бормоқда. Аввалроқ бошқа манбалар мерсисайдликлар билан музокаралар бошланганини ва футболчининг Арне Слот жамоасига ўтишга тайёрлигини билдирган эди.

Transfermarkt портали Антуан Семеньонинг нархини 55 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, футболчининг "Борнмут" билан тузган шартномасидаги товон пули банди туфайли трансфер суммаси 70 миллион евродан ошиб кетиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.