Капелло: Ҳар бир дерби ўзига хос

Капелло: Ҳар бир дерби ўзига хос
Келаси турдаги Италия чемпионатининг асосий учрашуви "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасида бўлади. Ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини "россонери"нинг собиқ мураббийи Фабио Капелло билдирди.

У ўз хотираларидаги дербилар орасидан бирортасини ажратиб кўрсатиш қийинлигини айтиб, барча дербилар ўзига хос жозибага эга эканини таъкидлади. "Ҳар бир дерби – ўзига хос.

Бу шаҳар учун катта воқеа. Футболчилар эса, ҳатто миллий жамоа йиғинида бўлсалар ҳам, ишончим комилки, айнан дерби ҳақида ўйлашади", деди Капелло pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Ҳозирда "Милан" А Серия турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди, "Интер" эса пешқадамлик қилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.