Кристал Пэлас ва Брайтон ғалаба қозонди

Кристал Пэлас ва Брайтон ғалаба қозонди
Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар ўз якунига етди. "Вулверхэмптон" ўз уйида "Кристал Пэлас"га имкониятни бой бериб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Меҳмонларнинг голларини Даниэль Муньос ва Йереми Пино киритди. "Брайтон" эса "Брентфорд"га қарши ўйинда ҳисобни ўзгартиришга муваффақ бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Борнмут" "Вест Хэм"га қарши ўйинда дастлаб икки гол ўтказиб юборган бўлсада, танаффусдан сўнг ҳисобни тенглаштирди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйинларнинг барчаси қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.