Упамекано икки клубни танлаш арафасида

Упамекано икки клубни танлаш арафасида
Европа гранд клублари "Бавария" марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано учун курашни давом эттирмоқда. Франциялик футболчининг шартномаси жорий мавсум охирида якунланади, шунинг учун келаси йил ёзда у эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиши мумкин.

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарга кўра, футболчи "Ливерпуль"га ўтиш имкониятини рад этган. Бу клуб асосий даъвогарлар орасида кўрилаётган эди.

Энди 27 ёшли марказий ҳимоячи учун асосий даъвогарлар сифатида Мадриднинг "Реал" ва ПСЖ тилга олинмоқда. "Бавария" эса Упамекано билан янги шартнома тузишга умид қилмоқда.

Музокаралар давом этмоқда, аммо футболчи ҳозирча рози бўлмаган, гарчи Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилишини тан олган бўлса ҳам.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.