Киву Лаутаро алмаштирилишига изоҳ берди

Киву Лаутаро алмаштирилишига изоҳ берди
“Интер” бош мураббийи Кристиан Киву “Милан”га қарши ўйинда жамоа сардори Лаутаро Мартинеснинг алмаштирилиш сабаби ҳақида гапирди. Аргентиналик ҳужумчи учрашувнинг 66-дақиқасида Анже-Йоан Бонни билан алмаштирилди.

Бу вақтда “россонерилар” жамоасидан Кристиан Пулишичнинг голи ҳисобни очган ва ўйин якунигача ягона гол бўлиб қолган эди. “Лаутаронинг аҳволи яхши.

Футболчиларни алмаштиришга ҳаққим йўқми? Бу менинг техник қарорим.

Захирадан тушадиган футболчилар ҳам жамоага ҳисса қўша олади, улар бунга мавсумнинг аввалги ўйинларида ҳам муваффақ бўлишган. Шундай қарор қабул қилдим”, – дея DAZN телеканалига берган интервьюсида Киву таъкидлади.

Лаутаро Мартинес жорий мавсумда А Серияда тўртта гол уриб, иккита голли узатма амалга оширган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.