Викарио: Бундай ўйинни қабул қилиб бўлмайди


Тоттенҳем дарвозабони Гульельмо Викарио Арсеналга қарши дербидаги (1:4) йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Канонирлар якшанба куни ўз майдонида ўтган дербида Эберечи Эзенинг хет-триги ва Леандро Тросcарнинг голи эвазига ишончли ғалабага эришди.
Тоттенҳемнинг ягона тўпини эса Ришарлисон киритди. \"Оғир кеча.
Аввало бизни қўллаб-қувватлаган ва курашишимизни кутган мухлислардан узр сўрамоқчиман. Афсуски, бугун биз кураша олмадик.
Бу даражада бундай ўйин қабул қилиб бўлмайди. Жуда оғриқли мағлубият, лекин биз бирлашган ҳолда қолишимиз керак.
Ўз имкониятларимизни кўрсата олмадик. Ўйин режаси ишламади\", – деди Викарио Sky Sportsга берган интервьюсида.
Чоршанба куни Шпорлар Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ билан баҳс олиб боради.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













