Мбаппе Алонсо қўл остида кетма-кет уч ўйинда гол ура олмади


Мадриднинг \"Реал\" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига доирасида \"Эльче\"га қарши ўйинда (2:2) гол ура олмади. \"Қироллик клуби\" мағлубиятдан Дюн Ҳоейсен ва Жуд Беллингемнинг 78 ва 87-дақиқалардаги аниқ зарбалари туфайли қутулиб қолди.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Мбаппе Хаби Алонсо бош мураббийлик қилаётган пайтда, шунингдек, жорий мавсум давомида илк бор кетма-кет уч ўйинда гол ура олмади. Аввалроқ француз ҳужумчиси \"Райо Вальекано\" (0:0) ва \"Ливерпуль\"га (0:1) қарши ўйинларда ҳам ҳисобни очишга эриша олмаган эди.
Бу апрел ойидан бери унинг клубдаги энг узоқ давом этган голсиз сериясидир. Шунга қарамай, \"Эльче\"га қарши ўйинда Мбаппе самарали ҳаракатларсиз қолмади: у иккинчи голга ассистентлик қилди.
Мбаппе ҳали ҳам Ла Лига тўпурарлари пойғасида 13 та гол билан етакчилик қилмоқда.













