Павлюченко Манчестерни фаворит деб атади


Англия Премьер-лигасининг 12-тури якуний учрашувида \"Манчестер Юнайтед\" ўз майдонида \"Эвертон\"ни қабул қилади. Ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини Лондоннинг \"Тоттенхэм\" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко билдирди.
\"Мен 2:0 ёки 3:1 ҳисобидаги \"Манчестер\"нинг ғалабасини кутаяпман. \"Манчестер Юнайтед\" \"Эвертон\"га қарши ҳам уйда, ҳам сафарда муваффақиятли ўйнайди\", - деди эксперт \"Ставка ТВ\"га берган изоҳи-да.
\"Қизил иблислар\" ва \"замбаракчилар\" ўртасидаги учрашув бугун, 24-ноябрь куни Манчестер шаҳридаги \"Олд Траффорд\" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Москва вақти билан 23:00да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













