Меняннинг илҳомли ўйини Миланга ғалаба келтирди

Меняннинг илҳомли ўйини Миланга ғалаба келтирди

Меняннинг илҳомли ўйини Миланга ғалаба келтирди
Италия чемпионатининг 12-тури доирасида ўтказилган бош ўйинда \"Милан\" дербида \"Интер\" устидан ғалаба қозонди. Ушбу муваффақиятга кўп жиҳатдан дарвозабон Майк Меняннинг илҳомли ўйини сабаб бўлди.

У Ҳакон Чалҳонўғлунинг пенальтини тўса олди. \"Ғалабани жамоавий саъй-ҳаракатларимиз билан қўлга киритдик.

Биз шундай услубда ўйнашда давом этсак, натижалар ўз-ўзидан келаверади\", – деди Менян, pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Келгуси турда А Серияда \"Милан\" Римнинг \"Лацио\" клуби билан тўқнаш келади.

\"Интер\" устидан қўлга киритилган ғалаба туфайли Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоа А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.