Реал Хаби Алонсо билан ишни давом эттиради

Реал Хаби Алонсо билан ишни давом эттиради
Мадриднинг "Реал" клуби сўнгги уч учрашувда ғалаба қозона олмаган бўлса-да, клуб раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсога бўлган ишончини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

"Реал" раҳбарияти "мураббий – асосий қарор қабул қилувчи" тамойилига амал қилади ва Алонсо томонидан қабул қилинган барча қарорларни, жумладан, Винисиусни алмаштириш ёки тактик схемалар бўйича ўзгаришлар каби қарорларни қўллаб-қувватламоқда. Клуб ичида муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг юзага келадиган босим нормал ҳолат сифатида қабул қилинади.

"Реал" раҳбарияти Алонсо мураббийлик салоҳиятига шубҳа қилмайди. "Реал"нинг навбатдаги учрашуви 26-ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида "Олимпиакос"га қарши бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.