Спаллетти: "Жамоа олқишларга лойиқ"

Спаллетти: "Жамоа олқишларга лойиқ"
Европа футболида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур учрашувлари давом этмоқда. Италиянинг "Ювентус" клуби Норвегияга сафар қилиб, "Бодё/Глимт"га қарши баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Клуб бош мураббийи Лучано Спаллетти натижадан мамнун кўринади, чунки ички чемпионатда унинг қўл остидаги "Ювентус" кўпинча дуранг ўйнаб келмоқда. "Бу майдонда барча жамоалар муаммоларга дуч келган, аммо бунга қарамасдан, биз ўйин давомида ривожландик ва иккинчи бўлимда ўзимизга керакли натижага эришдик.

Кўрсатган ўйинимизга мос натижага эришмасак, бу ачинарли бўларди. Футболчилар ўз ишларини аъло даражада бажаришди ва мақтовларга лойиқ", - дейди Спаллетти Juvenews.eu нашрига берган интервьюсида.

"Ювентус" кейинги турда Кипрнинг "Пафос" жамоасига қарши майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.