Ширер «Барселона» ҳимоячиларини танқид қилди

Ширер «Барселона» ҳимоячиларини танқид қилди

Ширер «Барселона» ҳимоячиларини танқид қилди
Собиқ таниқли инглиз футболчиси Алан Ширер яқинда «Челси»га қарши ўйинда «Барселона» ҳимоясидаги ҳаракатларни қаттиқ танқид қилди. Чемпионлар лигаси 5-тур доирасида ўтказилган учрашувда «кўк-анорранглилар» Лондонда йирик мағлубиятга учради (0:3).

«Мен кўп марта офсайд тузоқларини кузатганман, лекин бу ҳақиқий ақлдан озиш эди. Гўё майдонда тўрт манекен турибди ва улар: \"Болалар, қайси усулда гол уришингизни хоҳлайсиз?\" деб сўраётгандек кўринди», - деди Ширер Amazon Prime эфирида.

Ҳанс-Дитер Флик жамоаси Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда ва ҳисобида етти очко мавжуд. Кейинги турда «Барселона» «Айнтрахт»га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.